Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«مَنْ أُولِيَ مَعْرُوفًا فَلَمْ يَجِدْ لَهُ خَيْرًا إِلاَّ الثَّنَاءَ, فَقَدْ شَكَرَهُ, وَمَنْ كَتَمَهُ فَقَدْ كَفَرَهُ, وَمَنْ تَحَلَّى بِبَاطِلٍ فَهُوَ كَلاَبِسِ ثَوْبَيْ زُورٍ»

«Кимга бир яхшилик қилинса ва у яхшиликка яраша яхшилик тополмасдан, фақат миннатдорчилик билдирса, шукр қилибди. Ким уни яширса, нонкўрлик қилибди. Ким ноҳақлик билан безанса, қатма-қат бўҳтон кийимини кийгандек бўлибди». Термизий ҳасан иснод билан Жобирдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«مَنْ أُعْطِيَ عَطَاءً فَوَجَدَ فَلْيَجْزِ بِهِ, فَإِنْ لَمْ يَجِدْ فَلْيُثْنِ, فَإِنَّ مَنْ أَثْنَى فَقَدْ شَكَرَ, وَمَنْ كَتَمَ فَقَدْ كَفَرَ, وَمَنْ تَحَلَّى بِمَا لَمْ يُعْطَ, كَانَ كَلاَبِسِ ثَوْبَيْ زُورٍ»

«Кимга бир эҳсон қилинса ва у ўшанга яраша нарса топса, қайтарсин, тополмаса миннатдорчилик билдирсин. Зеро кимки миннатдорчилик билдирса, шукр қилибди, яширса, нонкўрлик қилибди. Кимки ўзига берилмаган нарса билан безанса, устма-уст бўҳтон кийимини кийгандек бўлибди». Абу Довуд ва Насоий Анас р.а.дан саҳиҳ иснод билан ривоят қиладилар:


«قَالَ الْمُهَاجِرُونَ يَا رَسُولَ اللَّهِ, ذَهَبَ الأَنْصَارُ بِالأَجْرِ كُلِّهِ, مَا رَأَيْنَا قَوْمًا أَحْسَنَ بَذْلاً لِكَثِيرٍ, وَلاَ أَحْسَنَ مُوَاسَاةً فِي قَلِيلٍ مِنْهُمْ, وَلَقَدْ كَفَوْنَا الْمَئُونَةَ, قَالَ: أَلَيْسَ تُثْنُونَ عَلَيْهِمْ بِهِ وَتَدْعُونَ لَهُمْ؟ قَالُوا بَلَى, قَالَ: فَذَاكَ بِذَاكَ»

«Муҳожирлар: «Эй Расулуллоҳ, ансорлар ҳамма савобни олиб кетишди, биз бойлари бу қадар саховатли бўлган, камбағаллари бу қадар ҳамдард бўлган қавмни кўрмаганмиз, улар бизни бекаму-кўст қилиб таҳминладилар», дейишди. Шунда Пайғамбар с.а.в.: «Сизлар уларга миннатдорчилик билдириб, уларнинг ҳақларига дуо қилдингларми?», дедилар. Улар: «Ҳа, қилдик», дейишди. Пайғамбар с.а.в.: «Шу қилганинглар уларнинг қилгани билан баб-баробар», дедилар». Кўпга қандай шукр қилса, озга ҳам шундай шукр қилиш керак. Яхшилик қилган одамлардан миннатдор бўлиш ҳам лозим. Абдуллоҳ ибн Аҳмад ўзининг «Завоид»ида ҳасан иснод

 

44-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278